Линклар

logo-print

Кинг-Конг $200 000 га сотилди


Лондондаги Christie's аукционида сешанба куни 1933 йили Америкада суратга олинган машҳур фильм қаҳрамони - Кинг-Конг қўғирчоғи 200 минг долларга сотилди.

Фильмда ўта баҳайбат маймун – Кинг-Конг Ню Йоркдаги энг баланд бино Empire State Building устига чиқиб бораётгани акс этган саҳна бор. Ўша саҳнани суратга олиш учун кеча 200 минг долларга сотилган бўйи 56 сантиметрли қўғирчоқдан фойдаланилган эди.

Ичига пахта тиқилиб, усти қуён юнги ва резина билан қопланган қўғирчоқдан 76 йил давомида металл синчлар қолган, холос.
XS
SM
MD
LG