Линклар

Эронлик мухолифатчилар огоҳлантирилди


Эрон маъмурлари мухолифатчиларни 7 декабр – Талабалар кунида оммавий чиқишлар уюштиришдан тийилишлари кераклиги тўғрисида огоҳлантирди.

Огоҳлантирувдан олдин мухолифат июн ойида ўтказилган президент сайловида йўл қўйилган қонунбузарликлардан норозилик билдириш учун Талабалар кунида кўча намойишлари уюштиражаги тўғрисида баёнот берган эди.

Сайловдан кейин мухолифат етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий тарафдорлари бир неча бор уюштирган норозилик акцияларини полиция куч ишлатиб бостирган эди.

Мир Ҳусайн Мусавий президент сайловида Маҳмуд Аҳмадийнажоддан кейинги ўринни эгаллаган эди.
XS
SM
MD
LG