Линклар

Зиёратчилар Ҳаж ибодатини бошладилар


Ҳаж ибодатини адо этиш учун Макка шаҳрида икки ярим миллиондан зиёд мусулмон йиғилди.

Ҳаж амаллари 25 ноябр эрталабдан бошланди.

Макка шаҳри ва унинг атрофидаги муқаддас зиёратгоҳларда юз бериши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида Саудия Арабистони ҳукумати бу йил қўшимча қурилиш ишларини амалга оширди.

2006 йили Ҳаж ибодатлари давомида 364 ҳожи оломон оёғи остида қолиб нобуд бўлган эди.

Бу йил Саудия расмийлари H1N1 гриппининг олдини олиш учун ҳам махсус чоралар кўрган.

Макка ва Мадина шаҳарларида ҳожилар хавфсизлигини таъминлашга полиция ва хавфсизлик хизматларининг 100 мингдан зиёд ходими сафарбар этилган.
XS
SM
MD
LG