Линклар

logo-print

Путин Францияга сафар бошлайди


Россия Бош вазири Владимир Путин 26 ноябр куни Парижга сафар қилади.

Икки кунга мўлжаланган сафар давомида Путин Франция ҳукумати расмийлари билан учрашиб глобал молиявий бўҳрон туфайли касодга учраётган Россиянинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи “АвтоВаз” ширкати тақдирини муҳокама қилади. Франциянинг автомобил ишлаб чиқарувчи “Renault” ширкати “АвтоВаз”нинг 25 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Париж сўзлашувларида, шунингдек, ҳарбий ҳаркорлик масалалари ҳамда “Жанубий оқим” газ қувури лойиҳасида Франциянинг йирик энергетик “EDF” ширкатининг қатнашиш режалари муҳокама қилинади. "Жанубий оқим" газ қувури лойиҳасига Россиянинг “Газпром” ва Италиянинг “Eni” ширкати ҳомийлик қилмоқда.

Россия Бош вазири ўз сафари давомида Франция президенти Николя Саркози билан норасмий учрашув ўтказиши мумкин.
XS
SM
MD
LG