Линклар

НАТО Самарқандда катта лойиҳа бошламоқда


НАТО Ўзбекистонда реактив ёқилғи оксидловчи моддасини йўқ қилишга қаратилган лойиҳани амалга оширмоқда.

26 ноябр куни Ўзбекистонда НАТО ҳомийлигидаги 1100 тонна заҳарли қоришмани хавфсиз равишда йўқ қилишга қаратилган лойиҳа ишга туширилади, дея хабар қилди UzRepоrt.com сайти.

Хабарда айтилишича, реактив ёқилғи оксидловчиси сифатида ишлатилган бундай ўта заҳарли модда заҳиралари жуда ёмон шароитда сақланмоқда ҳамда атроф муҳит ва маҳаллий аҳоли соғлигига салбий тасир кўрсатмоқда.

Тозалаш жараёни НАТОнинг Озарбайжонда муваффақиятли ишлатиб кўрилган кўчма заводи ёрдамида бир йил давом этиши кўзда тутилган.

НАТОнинг Фан тинчлик ва хавфсизлик учун дастури ушбу лойиҳанинг операцион харажатларини ўз зиммасига олган.
НАТОнинг Техник хизмат кўрсатиш ва таъминот агентлиги шу мақсадда махсус ўқитилган маҳаллий экспертлар билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги заводни ишга туширади.

Ушбу лойиҳанинг очилиш маросими 26 ноябр куни Самарқанд вилоятидаги Оқтош Ғарбий ҳарбий базасида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев ва НАТО Бош котибининг Халқ дипломатияси бўйича ёрдамчиси Жан Франсуа Бюро иштирок этади.
XS
SM
MD
LG