Линклар

logo-print

"Наши" фаоли пикет ўтказди


Росиядаги ўнг-миллатчи “Наши” ҳаракати фаолларидан бири Тошкентдаги совет аскари ҳайкалининг олиб ташланишига қарши Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида норозилик пикети ўтказди.

Тошкентдаги "Ватан ҳимоячиси ҳайкали" 21 дан 22 ноябрга ўтар кечаси ўз шоҳсупасидан олиб ташланди.

Пикет иштирокчиси шахсий блогида Тошкент элчихонасини топиш мушкул бўлгани, у ерга боргач элчи билан учрашишни талаб қилгани, бироқ ўз мақсадига эриша олмаганини ёзган.

“Наши” ҳаракати фаоллари расмий Тошкент ҳаракатларига қарши норозилик акциялари давом эттирилишини билдирмоқдалар.

Айни пайтда расмий Москва Ўзбекистон ҳукумати ҳаракатларига қарши ҳеч қандай муносабат билдирганича йўқ.
XS
SM
MD
LG