Линклар

logo-print

Афғон полициячилари маоши ошади


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги хавфсизлик кучлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида полиция ходимлари маоши 33 фоиздан 67 фоизгача оширилаётганини эълон қилди.

19 ноябр куни қасамёдга келтирилган президент Ҳамид Карзай ўз нутқида полиция кучлари келаси беш йил ичида мамлакат хавфсизлигини ўз зиммасига олишга тайёр бўлишини билдирди.

Афғонистон полициясида қарийб 93 минг ходим ишлайди ва улардан аксари маош камлиги ва керакли шароитлар йўқлигидан шикоят қилмоқдалар.

Бундан ташқари мамлакат полиция тизимининг энг коррупциялашган соҳалардан бири экани айтилади.

XS
SM
MD
LG