Линклар

АЭХА Эрон ядровий дустурини муҳокама қилади


Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида 26 ноябрдан бошлаб икки кунлик йиғин ўтказмоқчи.

Агентлик Эронга ўзининг кам тўйинтирилган уранини бошқа давлатда қайта ёрилғига айлантиришни таклиф қилмоқда. Бироқ Эрон томони ушбу таклифларга ўз якуний жавобини қайтарганича йўқ.

Дипломатларнинг билдиришича, Буюк Британия, Хитой, Франция, АҚШ, Россия ва Германия мазкур учрашувда Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни ҳал этишни назарда тутган резолюция лойиҳасини тақдим қиладилар.

Ўтган ҳафта Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей шу пайтгача Теҳрондан қилинаётган таклифлар борасида ҳеч қандай жавоб олинмаганини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG