Линклар

logo-print

Ўзбекистон чегара ёпилганини инкор қилди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Қозоғистон билан чегара постлари ёпилмагани ва чўчқа гриппи тарқалаши муносабати билан карантин чекловлари жорий этилганини маълум қилди.

Жорий ҳафта бошида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эржан Ашикбаев Ўзбекистон томони ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ўз чегараларини ёпиб қўйганини билдирган эди.

-Ўзбекистон Қозоғистон билан ўз чегараларини ёпмаган. Чўчқа гриппи тарқалиши муносабати билан вақтинчлик карантин чекловлари жорий этилган. Чегара ёпилгани тўғрисида хабарларнинг тарқатилиши эса информацион муҳитда икки қўшни давлат ўртасида кескинлик юзага чиқмоқда, деган салбий фикрларни юзага чиқаришни мақсад қилган, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Баёнотда, шунингдек, айтилишича, Ўзбекистон томони мавсумий грипп тарқалиши олдини олиш мақсадида чегарада карантин чекловлари жорий этилишини 13 ноябр куни эълон қилган ва бу ҳақда Қозоғистон томони олдиндан огоҳлантирилган.
XS
SM
MD
LG