Линклар

Карбалода портлаш содир этилди


Ироқнинг Карбало шаҳрида содир этилган иккита портлаш оқибатида беш киши нобуд бўлди, 40дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Гувоҳларнинг билдиришича, биринчи портлаш Ироқ армиясига қарашли база яқинидаги ресторан олдида содир этилган. Кўп ўтмай шу ҳудудда велосипедга ўрнатилган бомба мосламаси портлатиб юборилган.

Асосан шиалар истиқомат қилувчи Карбало шаҳрида 1 ноябр куни ҳам қўпорувчилик амалиёти содир этилган ва унда беш киши нобуд бўлиб, камида 15 киши тан жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG