Линклар

"Мусулмончиликда хотинни ҳафтасига уриб туриш керак"

  • Фаррух Юсуфий

Сариоғочлик Маҳмуд аканинг ишончига кўра¸ эр уйда ўз хўжайинлигини ўрнатиш учун¸ хотинини мунтазам уриб туриши керак.

Сариоғочлик Маҳмуд аканинг ишончига кўра¸ эр уйда ўз хўжайинлигини ўрнатиш учун¸ хотинини мунтазам уриб туриши керак.

Озодлик билан суҳбатда¸ хотинни уриш мусулмон эркак учун ҳам фарз¸ ҳам қарз дея фикр билдирган ўзбек эркакларидан бири¸ ўзбек хотинлари керагича таëқ емаëтгани учун бузилиб кетмоқда¸ дея баҳс этди.

25 ноябр Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш халқаро куни сифатида нишонланади.

1981 йилдан бери нишонланадиган бу сана аёлларга нисбатан маиший, ижтимоий ва сиёсий зўравонлик муаммосига жамият эътиборини қаратиш мақсадида БМТ томонидан белгиланган махсус кундир.

Аёлларга нисбатан зўравонлик муаммоси бугун тирикчилик юкининг каттагина қисми аёлларининг елкасига тушаётган Ўзбекистон учун, айниқса долзарбдир.

Аёлларга нисбатан маиший, яъни уйдаги зўравонлик масаласига ўзбек эркакларидан айримлари муносабатини ўргандик.

Биринчи суҳбатдошимиз, Қозоғистоннинг Тошкент туманига туташ Сариоғоч туманидан Маҳмуд ака.

Маҳмуд ака: Энди аëлнинг айби бўлса¸ урасиз. Айби бўлса¸ урса бўлади. Энди уриш вообше бўлмайдию. Нима учун уриш керак?

Озодлик: Қанақа айби бўлса уриш керак?

Маҳмуд ака: Айтганингни қилмасдан¸ ўзингга қарши гапирса.

Озодлик: Аëлнинг фикри сизнинг фикрингизга тўғри келмаса¸ сизникига қарши чиқиб қолса¸ уриш керакми?

Маҳмуд ака: Уриш керак¸ ҳа. Мусулмончиликда борку¸ ҳафтасига бир марта уриб туриш керак экан. Ота-боболаримиз ҳафтасига бир-икки марта уриб тургану. Мусулмончиликда бор нарсаю бу.

Озодлик: Исломда борми бу нарса?

Маҳмуд ака: Ҳа¸ бор.

Озодлик: Ҳафтасига бир марта уриш.

Маҳмуд ака: Ҳа¸ албатта.

Озодлик: Мен бунақасини эшитмаган эканман.

Маҳмуд ака: Ие¸ журналист бўлсангиз қандай эшитмайсиз?

Озодлик: Бугун аëлларга қарши зўравонликни бартараф қилиш¸ йўқотиш куни экан. Эртага “Аëллар бошқа урилмасин” деган қонун чиқса¸ шу қонунга бўйсунишга тайëрмисиз?

Маҳмуд ака: Менми?

Озодлик: Ҳа.

Маҳмуд ака: Энди унақа қонун чиққани билан мусулмончиликда¸ у уй ичида бўлиб турадиган нарса. Урса ҳам ëмон кўрганидан урмайдию. Аччиғи чиққан пайтлари уриши мумкин. Энди билмадим¸ ëмон кўриб уриш. Масалан¸ мана тўртта ўғлим бор. Аччиғи чиққанда уришиб¸ уриб нима қилса бўлади. Қонун чиққани билан у қолиб кетаверади.

Озодлик: Аëл киши эркак кишини урсачи?

Маҳмуд ака: У пайтлари у энди катастрофа дейдими¸ нима дейди¸ ўзбекчасига нима дерди...

Озодлик: Ҳалокат денг.

Маҳмуд ака: Ҳа. Тўғрими гапим?

Озодлик: Масалан¸ мен келинингизни менга қарши гапирса ҳам урмайман.

Маҳмуд ака: Кўтариб ўтираверасиз-а?

Озодлик: Ҳа.

Маҳмуд ака: Йўқ¸ йўқ¸ йўқ¸ йўқ.

Озодлик: Талашамиз¸ тортишамиз¸ лекин келинингизни урмайман ҳеч қачон.

Маҳмуд ака: Йўқ¸ сал нима қилиб туриш ҳам керак. Аëл кишига керак. Сал бўлса ҳам керак.

Озодлик: Сал-пал уриб турайми?

Маҳмуд ака: Заҳрингни сочиб туриш керак. Қаттиқ уриш керак демайману¸ урганда ҳам сал нима қилиб¸ эркакларга ўхшатиб урадиган бўлса¸ ўлиб қоладию. Энди сал заҳрингни сочиб туриш керак.

Озодлик: Менга қарши чиққан пайтда секинроқ уриб турайми?

Маҳмуд ака: Секинроқ ¸секинроқда. Ўрисларни билмайсизми. Ўрисларнинг киноларини кўриб¸ мана бизнинг ëшларимиз¸ аëл-қизларимиз Европага қараб нима бўлиб кетаяпти. Аëлларимиз тепага чиқиб кетаяпти. Мусулмонда уят¸ деган нарса қолиб кетаяпти.

Озодлик: Уят қолиб кетаëтганига хотинларимизни уриб турмаганимиз сабаб¸ деб ўйлайсизми?

Маҳмуд ака: Ҳа¸. шунақа. Энди тартиб бўлган жойда¸ эркак уйнинг хўжайинию. Тўғрими?

Озодлик: Масалан¸ бугун кўп ҳолларда аëллар мардикор бўлиб ишлаб¸ топиб келаяпти. Эркаклар уйда ўтирипти ишламасдан. Ўшанда ҳам эркак киши хўжайин бўлиши керакми уйда?

Маҳмуд ака: Эркак киши хўжайин бўлиши керак.

Озодлик: Уйга пул топиб келмаса ҳам эркак хўжайин бўлаверсинми?

- Топмаса энди инсоф ўзидаю. Ҳар ким ўзининг бола-чақаси деб югуради. Худога шукур¸ мен ўзим югуриб¸ ўзим топаман. Аëлим ҳам ишлайди. Аëлимга ҳам гап йўқ. Барибир аëлга хўжайинчилик қилиш керак. Сал нима қилиб туриш керак, дейди сариоғочлик Маҳмуд ака.

Навбатдаги суҳбатдошимиз фарғоналик Аҳаджон дорвоз. У киши ҳам аёлларга нисбатан зўравонлик масаласи ва Маҳмуд аканинг аёлни ҳафтасига бир марта калтаклаб туриш керак, деган фикрига муносабат билдирди.

Аҳаджон ака: Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам қизлари Фотимани эҳтиëт қилганларку. Агар жуда қаттиқ айб қилишса¸ тишнинг кавлагичидан борку¸ ўшани теккизиб қўйинг¸ буни урманг¸ сўкманг дейдию. Аëл кишининг оëғининг остида жаннат дейдику. Бу гаплар ҳам бежиз эмаску. Бизнинг Ўрта Осиëларда билмадим бу нарсаларга ким қандай қарайдию¸ Ўрта Осиëда бу ҳолатлар жуда оғир нарса. Аëлларнинг аҳволини кўраяпмиз. Бозорларда туришган. Зўравонлик бундан ортиқ бўлмайдику. Айниқса¸ давр зўравонлигининг таъсири борда.

Озодлик: Мана сиз ҳозир Пайғамбаримизни (с.а.в) намуна қилиб айтаяпсиз. Ҳозир битта одам билан гаплашган эдим. “Мусулмончиликда аëл кишини ҳафтасига бир марта уриб туриш керак. Бўлмаса¸ қуюшқондан чиқиб кетади” деган гапни айтдида.

- Бу нотўғри фикр. Мусулмончиликка тўғри келмайдиган нарса. Шуни бир ҳафтада бир марта уриб тургин деб ҳеч қаерда ëзиб қўйгани йўқ. Болаларимизни қараса¸ вояга етказаса¸ устимизга қараса¸ оилани қараса¸ ишласа. Бир ҳафтада бир марта уриб туриш керак деган нарса тўғри келмайди. Бу мантиққа тўғри келмаган нарса. Буларни эъзозлаш керак¸ дейди Аҳаджон дорвоз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG