Линклар

ҲРУ Қозоғистонни танқид қилди


Жаҳон ҳамжамияти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик келаси йили Қозоғистонга ўтиши олдидан бу мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратиши лозим.

Бундай баёнот билан халқаро Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти ЕХҲТ Кенгашининг 1-2 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган мажлиси олдидан чиқиш қилди.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти фикрича, Қозоғистон расмийлари сўз эркинлиги чекламоқда, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини қувғин қилмоқда ва умуман, инсон ҳуқуқлари соҳасида ЕХҲТ андозаларига риоя қилмаяпти.
XS
SM
MD
LG