Линклар

Толибон Карзай ҳукуматини “қўғирчоқ ҳукумат” деб билади


Толибон ҳаракати раҳбари мулла Муҳаммад Умар Афғонистон ҳукуматини "қўғирчоқ ҳукумат” деб атаб, мамлакат аҳлини у билан ҳамкорлик қилмасликка чақирди.

Мулла Умарнинг мурожаатини кеча исломий сайтлардан бири эълон қилди.

Толибон лидерининг сўзларига кўра, Афғонистонда ҳорижлик ҳарбийлар мавжуд экан, ҳукумат билан ҳеч қандай сўзлашув юритиб бўлмайди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай куни кеча қасамёд келтираётиб, курашнинг террористик усулларидан воз кечган собиқ толибларни ҳукумат таркибига киритишга тайёр эканлиги тўғрисида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG