Линклар

НАТО Афғонистонга яна ҳарбий юбормоқчи


Буюк Британия бош вазири Гордон Браунга кўра, НАТОга аъзо давлатлар ва уларнинг иттифоқчилари Афғонистонга қўшимча 5 минг нафар ҳарбий хизматчи юборишга тайёр.

Браун бу баёнот билан қатор давлатлар вакиллари билан сўнгги ҳафталар ичида ўтказган музокараларидан сўнг чиқиш қилди.

Айнан қайси давлатлар Афғонистонга қўшимча қўшин жўнатиши ҳозирча маълум қилинмади.

Словакия 250 нафар, Грузия 700 нафардан 1000 нафаргача аскар юбориши мумкинлиги яқинда эълон қилинган эди.

Буюк Британиянинг ўзи Афғонистонга қўшимча 500 аскар жўнатмоқчи. Шу кунда бу мамлакатда Британиянинг 9 минг кишилик ҳарбий контингенти мавжуд.
XS
SM
MD
LG