Линклар

logo-print

Серб миллатчилари раҳбари устидан суд давом этади


Серб миллатчилари лидери Воислав Шешел устидан суд 12 январь куни қайта бошланади. Бу ҳақда кеча собиқ Югославия бўйича халқаро жиноят суди эълон қилди.

Шешел устидан бошланган судлов гувоҳлардан бирининг қўрқитилгани тўғрисидаги кўрсатмалар туфайли қарийб бир йил муқаддам тўхтатиб қўйилган эди.

Серб радикал партияси етакчиси Шешел ўтган асрнинг 90-йилларида бўлиб ўтган урушлар чоғида мусулмонлар ва хорватларни қийноққа солганликда, ўлдирганликда ҳамда қувғин қилганликда айбланмоқда.

Воислав Шешел умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Унинг ўзи айбини тан олмаяпти.
XS
SM
MD
LG