Линклар

Мумбай ҳужуми қурбонлари хотирланмоқда


Ҳиндистонда бундан бир йил аввал Мумбай шаҳрида содир этилган террор ҳужуми қурбонлари хотирланмоқда.

2008 йилнинг 26 ноябр куни 10 нафар жанггари Ҳиндистоннинг иқтисодий маркази ҳисобланган Мумбай шаҳрида темир йўл вокзали, иккита меҳмонхона ва яҳудийлар марказига ҳужум қилган эди. Жанггариларни бартараф этиш амалиёти эса уч кунга чўзилган ва террор ҳужумлари оқибатида 160дан зиёд фуқаро нобуд бўлган эди.

Айни пайтда Мумбай шаҳрида террор хуружи қурбонлари хотирасига бағишлаб турли тадбирлар, жумладан, хавфсизлик кучлари ва ҳарбий техника паради ўтказилди.

Ҳиндистон парламенти депутатлари, ўз навбатида, фожиа қурбонлари хотирасига бир минут сукут сақладилар.

Ҳужум уюштирган жанггарилардан тўққиз нафари хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган, бир жангари эса қўлга олинган. Муҳаммад Ажмал Касаб исмли ушбу шахс июл ойида бўлиб ўтган маҳкама жараёни чоғида ўз айбига иқрор бўлган эди.

Шунингдек, чоршанба куни Покистон суди Мумбай шаҳрида содир этилган террор ҳужумларига алоқадорликда гумон қилинган етти шахсга айблов эълон қилди.


XS
SM
MD
LG