Линклар

Венада яна Эрон дастури муҳокама қилинмоқда


Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон ядровий дастури билан боғлиқ муаммо юзасидан Венада икки кунлик мажлис ўтказмоқда.

Бугунги учрашувда БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий беш аъзоси - Буюк Британия, Хитой, Франция, АҚШ, Россия ҳамда Германия Эрон ядровий дастури юзасидан ишлаб чиқилган янги резолюция лойиҳасини муҳокамага қўйдилар.

Атом энергияси халқаро агентлигининг 35 кишилик бошқарувчилар кенгашининг Эронни қораловчи мазкур резолюцияни қўллаб- қувватлаши кутилмоқда.

Венадаги учрашув Муҳаммад ал Барадей учун Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари лавозимидаги сўнгги мажлисдир. Ушбу агентликка қарийб 12 йилдан буён раҳбарлик қилган ал-Барадей 30 ноябр куни истеъфога чиқади.
XS
SM
MD
LG