Линклар

Яҳудий аскарини озод этиш уринишлари давом этмоқда


Фаластиндаги Ҳамас ҳаракати вакили жангарилар қўлида сақланаётган Гилад Шалит исмли яҳудий аскарини озод этиш борасида
Исроил ҳукумати билан олиб борилаётган музокаралар давом этаётганини маълум қилди.

Ҳамас вакилига кўра, томонлар “келишувга эришиш арафасида”, бироқ Қурбон ҳайити муносабати билан ушбу жараён бир оз кечиктирилиши мумкин.

Исроил армияси оддий аскари Гилад Шалит 2006 йилнинг июн ойида фаластинлик жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилган эди.

Яҳудий аскарини озод этиш борасида олиб борилаётган музокараларга Миср ва Германия воситачилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG