Линклар

Хитой заҳарли газлар эмиссиясини қисқартиради


Хитой ялпи ички маҳсулотнинг ҳар бирлиги ҳисобига 2020 йилга қадар атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини 2005 йилга нисбатан 40-45 фоизга қисқартиришини маълум қилди.

Заҳарли газлар эмиссиясини қисқартиш борасидаги бу каби аниқ режани Хитой ҳукумати илк бор эълон қилмоқда.

Келаси ой Копенҳаген шаҳрида БМТнинг глобал иқлим ўзгариши мавзуига бағишланган саммити бўлиб ўтади. Хитой ҳукумати мамлакат Бош вазири Вен Жиабаонинг 7-18 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган Копенҳаген саммитида иштирок этишини маълум қилди.

Саммитда 65дан зиёд давлат раҳбарларининг иштирок этиши ва унда глобал иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича имзоланган Киото битими ўрнини босадиган ҳужжатнинг муҳокамага қўйилиши кутилмоқда.

Оқ уй маъмурияти чоршанба куни мамлакат президенти Барак Обаманинг БМТ ҳомийлигида ўтказилаётган Копенҳаген саммитида иштирок этишини билдирди.

Хитой ва АҚШ заҳарли газларни атмосферага чиқариш борасида жаҳонда биринчи ва иккинчи ўринда туради.
XS
SM
MD
LG