Линклар

Эрон суди яна бир арбоб устидан ҳукм ўқиди


Эронда июн ойида бўлиб ўтган президент сайлови натижаларидан норозилик намойишларида иштирок этган мухолифатчи 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Хабарларга қараганда, саноат вазирлигининг собиқ раҳбари ва парламентнинг собиқ вице-спикери Беҳзод Набавий ислом давлатига қарши қаратилган ҳаракатлар содир этганликда айбланган.

Набавий шикоят аризаси судда кўрилгунича гаров пули эвазига озодликка чиқарилган.

Ўтган ҳафтада Эроннинг 1997-2005 йиллардаги вице-президенти Муҳаммад Али Абтаҳий ҳам 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. У ҳам ислом давлатига қарши қаратилган ҳаракатлар содир этганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG