Линклар

АҚШ-Россия шартномасининг имзоланиши кечиктирилади


АҚШ Россия билан тузилажак Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани имзолаш муддатини кўчиришини эълон қилди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Иэн Келлига кўра, Москва билан Вашингтон шартнома матни якуний вариантини йилнинг охиригача келишиб олишга ҳаракат қилади.

Аввалроқ шартноманинг 5 декабрда имзоланажаги тўғрисида хабар берилган эди.

Июл ойида Москвада ўтган саммит чоғида иккала давлат президентлари Барак Обама ва Дмитрий Медведевлар ядровий қуролларни қисқартириш тўғрисида келишиб олган эди.
XS
SM
MD
LG