Линклар

Ирландиялик руҳонийлар тажовузкорликда айбланмоқда


Ирландиядаги католиклар черковининг баъзи юқори лавозимли руҳонийлари вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилган черков ходимларини ўз ҳимояси остида сақлаб келган.

Бу фикр Ирландия ҳукумати комиссияси пайшанба куни эълон қилган ҳисоботда келтирилган. Комиссия католик руҳонийлар устидан 1975 йилдан 2004 йилгача 300 дан зиёд вояга етмаган боладан тушган аризанинг текширилиш жараёнини ўрганган.

Ҳисобот муаллифларининг аниқлашича, Дублин шаҳрининг 4 архиепископи черков қошидаги мактаблар ва бошқа болалар муассасаларда ишлаган руҳонийларнинг аҳлоқсизликлари тўғрисида ҳокимият маъмурларига маълумот етказмаган.

Ирландия ҳукумати ҳимоя қила олмагани учун зўравонлик қурбонларидан узр сўради.
XS
SM
MD
LG