Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:46

Теҳрон Ибодийдан Нобел мукофотини тортиб олди


Эрон ҳукумати инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ширин Ибодийга 2003 йилда берилган Нобел тинчлик мукофотини мусодара қилди.

Норвегия Нобел қўмитасининг доимий котиби Гиер Лундестад бу хабарни эшитиб қўмита “даҳшатга” тушганини айтди.

- Бизнинг ҳафсаламиз қаттиқ пир бўлди. Биз ҳатто даҳшатга тушдик. Ширин Ибодий ва Эрон ҳукумати ўртасида анча вақтдан бери баҳс давом этаётган эди. Аммо бу кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа бўлди, деди Нобел қўмитаси котиби.

Норвегия Ташқи ишлар вазири Йонас Гаҳр Стоере 108 йил бурун таъсис этилганидан бери Нобел мукофоти тарихида мукофот биринчи марта унинг соҳибидан тортиб олинганини айтди.

Эроннинг Ослодаги фавқулодда ва мухтор элчиси норозилик нотасини олиш учун Норвегия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.

Ҳозирча Эрон томони бунга расман муносабат билдирмади.
XS
SM
MD
LG