Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:49

Карзай рақибларини музокарага чақирди


Муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Толибон ҳаракати ва бошқа исломий гуруҳларни тинчлик музокараларига қўшилишга чақирди.

Байрам муносабати эълон қилинган табригида Карзай “ўз ватанига қарши қўлига қурол олган барча кишиларни” қуролларини топшириш ва мамлакатни қайта тиклаш ишларида қатнашишга чақирган.

Шу ҳафта бошида Толибон ҳаракати раҳбари Мулла Муҳаммад Умар тинчлик музокараларида қатнашишни рад қилган эди.

Умар ўзининг байрам табригида Афғонистон халқи хориж қўшинларининг мамлакатда қолиши муддатини узайтирадиган сўзлашувларда иштирок этишга рози бўлмаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG