Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:47

БМТ агентлиги Эронга қарши резолюция қабул қилди


Атом энергияси бўйича БМТ агентлиги Эрон яширинча уранни тўйинтирувчи завод қураётганини танқид қилувчи резолюция қабул қилди.

Ҳужжатда Эрондан бу каби махфий жараëнларнинг дарҳол тўхтатилиши талаб қилинган. Халқаро агентлик Эрон ядровий дастурини қораловчи бундай резолюцияни кейинги тўрт йил ичида илк бор қабул қилди.

Ташкилотнинг 35 аъзодан иборат бошқарувчилар кенгаши ва 25 давлат резолюцияни ёқлаб овоз берди. Венесуэла, Малайзия ва Куба ҳужжатга қарши овоз берди. Олти давлат бетараф қолди.

Мазкур резолюция лойиҳаси АҚШ, Британия, Германия, Россия, Франция ва Хитой вакиллари томонидан ишлаб чиқилган.

27 ноябр куни эрталаб Атом энергияси халқаро агентлигидаги Эрон вакили Али-Ашғар Султоний қабул қилинган ҳужжатни “шошилинч ва бемаврид” чора дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG