Линклар

logo-print

Афғонистонда вилоят ҳокими суиқасддан омон қолди


Қандаҳор вилояти ҳокими Турялай Веса намоз ўқиш учун автомобилда масжидга кетаётган пайтда йўл четига ўрнатилган бомба портлади.

Унинг матбуот вакили Залмай Аюбий портлаш оқибатида автомобил ойналари синиб кетгани аммо ҳокимга зарар етмаганини айтди.

Ҳужум пайтида полиция бир ходимининг яралангани айтилмоқда.

Афғонистон жанубида жойлашган Қандаҳор ва Ҳелманд толиблар жанггарилари фаол бўлган вилоялар ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG