Линклар

Кобулда портлаш рўй берди


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги бугун Кобул марказида портлаш содир этилгани тўғрисида хабар тарқатди.

Вазирлик матбуот котиби сўзларига кўра, пойтахтнинг Вазир Акбархон туманида ахлат қутиларидан бирига ўрнатиб кетилган портловчи мослама ҳаракатга келтирилган. Айни пайтда портлашдан ҳеч кимга зарар етмагани хабар қилинмоқда.

Мазкур туманда бир неча хорижий давлат элчихоналари ва халқаро ташкилотлар қароргоҳи жойлашган. Кобулдаги портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG