Линклар

Чавес фаластинликларни ҳимоя қилди


Венесуэла президенти Уго Чавес Исроил ҳукумати фаластинликларни қириб ташлашни режалаяпти, деган фикрда. Бундай мулоҳазани Чавес жума куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан ўтказилган сўзлашувлар чоғида билдирди.

Уго Чавес, шунингдек, Қуддусни янги Фаластин давлатининг пойтахти деб эълон қилиш ғоясини қўллаб-қувватлашини айтди.

Январ ойида яҳудий қўшинларининг Ғазо минтақасида олиб борган ҳарбий амалиётларидан сўнг Венесуэла Исроил билан барча дипломатик алоқаларни тўхтатган эди. Ўшанда Чавес Исроилнинг фаластинликларга нисбатан юритган сиёсатини холокостга қиёслаган эди.
XS
SM
MD
LG