Линклар

logo-print

Фараҳда маҳбуслар қамоқдан қочди


Афғон полициясига кўра, ўнга яқин маҳбус Фараҳ вилоятидаги қамоқхонадан қочган.

Маҳаллий полиция бошқармаси раҳбарининг билдиришича, маҳбуслар ўз камерасида қазиган тунел орқали қочишга муваффақ бўлган.

Маълум бўлишича, қочган маҳбуслардан икки нафари толибон жангариси, қолганлари эса майда жиноятчи бўлганлар.

Қочишга уринган яна бир маҳбус эса полиция томонидан қўлга олинган ва унинг сўзларига кўра, маҳбуслар тунелни қазиш учун 10 кун вақт сарфлаган.

Ўтган асрнинг 80-йилларда барпо қилинган Фараҳ қамоқхонасида ҳозирги кунда 300 дан зиёд маҳбус сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG