Линклар

Бан Ки Мун жаҳон етакчиларини якдилликка чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун қудратли давлатлар етакчиларини декабрда ўтказиладиган Копенҳаген саммити чоғида глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш масаласида якдил бўлишга ундади.

Британия ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Тринидад ва Табаго Республикасида ўтказилаётган саммитида чиқиш қилган БМТ Бош котиби Копенҳаген йиғинида асосий диққат эътибор глобал иқлим ўзгариши, жумладан, иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича имзоланган Киото битими ўрнини босадиган ҳужжат муҳокама этилишини билдирди.

Бундан бир оз аввал эса Буюк Британия бош вазири Гордон Браун ва Франция президенти Николя Саркози глобал иқлим ўзгаришига қарши курашаётган тараққий этаётган давлатлар учун махсус жамғарма ташкил этиш ташаббуси билан чиққандилар.
XS
SM
MD
LG