Линклар

logo-print

Шанхай аэропортида юк самолёти ҳалокатга учради


Шанхай аэропортида юк ташувчи самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида уч киши нобуд бўлди, бир киши тан жароҳати олди.

Маълум бўлишича, Зимбабведа рўйхатга олинган юк самолёти Бишкекка парвоз қилиши учун ҳавога кўтарилаётган пайтда йўлакдан чиқиб кетган ва ҳалокатга учраган.

Қўшма Штатларнинг Хитойдаги элчихонаси аэропортдаги фожеа қурбонларининг барчаси АҚШ фуқаролари бўлганини эълон қилди.

Айни пайтда фожеа сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG