Линклар

Саудиядаги сув тошқинида юздан зиёд киши ўлди


Саудия Арабистони расмийларидан бири мамлакат ғарбида ёққан кучли ёмғир қурбонлари сони 106 кишига етганини маълум қилди.

Ўз исмини ошкор қилмаган расмийга кўра, айни пайтда Жидда шаҳри атрофида - асосан ёмғирдан сўнг сув тошқини рўй берган ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Чоршанба куни ёққан кучли ёмғир ва ундан сўнг рўй берган сув тошқини оқибатида бир қанча уйлар ва кўприклар вайрон бўлганди.

Айни пайтда Жидда Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби Сами Бадавуд минтақадаги шифохоналар сув тошқинидан сўнг тарқалиши мумкин бўлган юқумли касалликларнинг олдини олиш учун барча жиҳозлар билан таъминлаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG