Линклар

Лондон халқаро анжуманга мезбонлик қилади


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Афғонистон президенти Ҳамид Карзайга афғон армияси малакасини ошириш ва маҳаллий ҳукуматни ислоҳ қилиш каби вазифалар юклатилишини маълум қилди.

Гордон Браун, шунингдек, 28 январ куни Лондонда Афғонистон масаласига бағишлаб халқаро анжуман ўтказилишини эълон қилди.

Тринидад ва Табого республикасида ўтказилаётган саммитда гапирган Браун Лондонда ўтказилажак анжуманнинг асосий мақсади чет эллик аскарларни Афғонистондан чиқаришга хизмат қиладиган аниқ режаларни ишлаб чиқишдан иборат эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG