Линклар

Эрон АЭХА резолюциясини муҳокама қилади


Эрон парламенти спикери Али Ларижоний Теҳрон БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорликни сусайтириши мумкинлиги хусусида огоҳлантирди.

Мамлакат парламентида чиқиш қилган Али Ларижоний Ғарб ҳомийлигида Теҳронга нисбатан бўлаётган босимлар давом этгудек бўлса, Эрон ўз ядровий дастури борасида Атом энергияси халқаро агентлиги билан йўлга қўйган ҳамкорликни қайта кўриб чиқиши мумкин, дея таъкидлади.

Жума куни БМТ агентлиги Венада бўлиб ўтган йиғин якунида Эрон яширинча уранни тўйинтирувчи завод қураётганини танқид қилувчи резолюция қабул қилди. Резолюцияда Қум шаҳри яқинидаги иншоотнинг қурилиш ишларини тўхтатиш ва уранни тўйинтириш жараёнини музлатиш талаблари бор.

Бугун Эрон парламенти Атом энергияси халқаро агентлиги резолюциясини муҳокама қилади.

Шанба куни эса Эроннинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги вакили Али-Асғар Султоний БМТ Хавфсизлик кенгаши, халқаро агентлик чоралари ёки иншоотларга қарши зарба бериш тахдидларига қарамай, Эрон ўз ядровий дастурини давом эттиришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG