Линклар

Ҳўст вилоятида жангарилар йўқ қилинди


Афғонистон ғарбида Покистон чегарасига яқин ҳудудда рўй берган тўқнашувларда камида 26 жангари йўқ қилинди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, жангарилар билан тўқнашувлар шанба куни Ҳўст вилоятининг Гурбуз туманида рўй берган.

Айни пайтда Ҳўст вилояти полиция бошқармаси расмийларидан бири ўлдирилган жангариларнинг аксари хорижлик бўлганини маълум қилди.

Унга кўра, тўқнашувлар чоғида чечен жангариси хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG