Линклар

Хитой ЕИ билан юан масаласини муҳокама қилди


Хитой бош вазири Вен Жиабао ЕИнинг молия масалалари бўйича мутасаддилари билан учрашиб, мамлакат пул бирлиги юанни айирбошлаш масаласини муҳокама қилди.

Eurogroup президенти Жан Клод Янкер, Европа Марказий банки раҳбари Жан Клод Трише ва ЕИнинг иқтисод ва валюта масалалари бўйича комиссари Жоакин Алмуния Хитойни мамлакат пул бирлиги юан қийматини қайта кўриб чиқишга яна бир бор чақирдилар.

АҚШ ва ЕИ Пекинни мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини юқори даражада сақлаб қолиш мақсадида юан қийматини атайлаб паст даражада ушлаб турганликда айблаб келадилар.
XS
SM
MD
LG