Линклар

Поезд ҳалокати ўрганилмоқда


Россиядан олинган сўнгги маълумотларга кўра, “Нева экспресси” тез юрар поездининг ҳалокатга учраши оқибатида 25 киши ҳалок бўлган, 26 киши эса бедарак йўқолган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазири Татьяна Голикова сўзларига кўра, 80 дан зиёд йўловчи, жумладан, хорижлик олти шахс тан жароҳати олган.

Россия Федерал хавфсизлик хизматига кўра, поезд вагонларининг изидан чиқиб кетишига қўлбола портловчи мосламанинг ҳаракатга келтирилгани сабаб бўлган ва портловчи мослама кучи етти килограмм тротил қувватига тенг бўлган.

Айни пайтда ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган шахснинг фотороботи ишлаб чиқилган ва қидирув ишлари бошлаб юборилган.
XS
SM
MD
LG