Линклар

Браун Покистонни ҳаракатга ундади


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Покистонни Ал-Қоида етакчиларини тутишга қаратилган амалиётларни тезлатишга чақирди.

Маҳаллий телевидениеларга интервью берган Гордон Браун Ал-Қоида етакчилари Усама бин Ладин ва Айман ал-Завоҳирийни тутишга бўлган уринишларда олдинга силжиш бўлишини кўришни истаётганини айтди.

Ал-Қоида етакчиларининг айнан Покистонда яшириниб юргани тахмин қилинади.

- Сўнгги саккиз йил ичида бу масалада улкан ишлар амалга оширилиши мумкин эди, дея қўшимча қилди Буюк Британия бош вазири.

Браун сўзларига кўра, халқаро кучлар Афғонистондаги ҳаракатларни кучайтирган бир паллада Покистон томони ҳам ўз кучи билан жангариларга қарши қаратилган амалиётларни жадаллаштириши лозим. Айни пайтда Браун Покистон хавфсизлик кучларининг толибларга қарши яқинда олиб борган кенг кўламли амалиётларини олқишлади.
XS
SM
MD
LG