Линклар

Теҳрон Ғарбга жавоб узатди


Эрон парламенти спикери Али Ларижоний Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан 27 ноябр куни қабул қилинган резолюциядан кейин Эрон қудратли давлатларнинг бундан буёнги ҳаракатларини синчковлик билан кузатиб бориши ва бу ҳаракатларга муносиб жавоб қайта

Эрон парламенти спикери Али Ларижоний Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан 27 ноябр куни қабул қилинган резолюциядан кейин Эрон қудратли давлатларнинг бундан буёнги ҳаракатларини синчковлик билан кузатиб бориши ва бу ҳаракатларга муносиб жавоб қайта

Эрон парламенти президент Маҳмуд Аҳмадийнажод етакчилигидаги ҳукуматни БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорликни чекловчи режа ишлаб чиқишга ва уни парламентга тақдим этишга ундади.

Маълумки, Атом энергияси халқаро агентлиги жума куни Венада ўтказилган йиғинда Эронни яширинча ядровий иншоот қурганини қораловчи резолюция қабул қилди.

Эрон матбуотига кўра, ҳукуматни режа ишлаб чиқишга чақирувчи баёнотга 290 ўринли парламентининг аксар депутатлари имзо қўйганлар.

Эрон парламенти, шунингдек, бугун қабул қилинган баёнотни қудратли давлатларнинг ҳатти-ҳаракатларига муносиб жавоб, дея атади.

Атом энергияси халқаро агентлиги жума куни қабул қилинган резолюцияда Эронни Қум шаҳри яқинидаги иккинчи ядровий иншоотнинг қурилиш ишларини тўхтатишга чақирди.

Бундан ташқари, резолюцияда Теҳрондан нима мақсадлар учун иккинчи ядровий иншоот барпо қилинаётганига ойдилик киритиш ва мамлакатда бундан бошқа ядровий иншоотлар йўқлигини тасдиқлаш сўралган.

Мазкур резолюцияга муносабат билдирган Эрон парламенти спикери Али Ларижоний қабул қилинган резолюция ядровий дастур юзасидан бўлган сўзлашувлар бирон-бир натижага эришишни мақсад қилмагани, аксинча Эронни алдашга қаратилганини намойиш қилганини айтди.

Ларижоний, шунингдек, Эрон эндиликда қудратли давлатларнинг кейинги ҳаракатларини синчковлик билан кузатиб бориши ва бу ҳаракатларга муносиб жавоб қайтаришини таъкидлади.

Бир кун аввал эса Эроннинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги вакили қабул қилинган резолюция Эронни халқаро агентлик билан ўз ҳамкорлигини чеклашга мажбур қилаётганини билдирди.

Айни пайтда Шотландияда фаолият юритаётган сиёсий таҳлилчи Ризо Тоғизода Озодлик билан суҳбатда Эрон парламентининг бугунги ҳаракатлари Атом энергияси халқаро агентлиги резолюциясига қарши қаратилганини айтади.

- Агар Эрон Қум шаҳри яқинидаги иншоот билан бирга бошқа иншоотларни Атом энергияси халқаро агентлигига ошкор қилмаган бўлса, эндиликда бу давлат ўз иншоотларини халқаро агентликка умуман ошкор қилмаслиги ҳам мумкин, дейди сиёсий таҳлилчи Ризо Тоғизода.

Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ядровий дастури атрофидаги вазият туфайли Эрон ва Атом энергияси халқаро агентилиги тобора бир биридан узоқлашиб бормоқда.

Эронлик депутатларга кўра, Теҳронга қарши бўлаётган сўнги чоралар ортида АҚШ ва Буюк Британия каби давлатларнинг сиёсий истакларни турибди.

Депутатлар, шунингдек, резолюцияни кескин қоралаб, Эрон ядровий дастури билан боғлик масала БМТ Хавфсизлик кенгашидан Атом энергияси халқаро агентлигига қайтарилиши лозим, дея таъкидладилар.

Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон ядровий дастурини қораловчи бундай резолюцияни кейинги тўрт йил ичида илк бор қабул қилди.

Ташкилотнинг 35 аъзодан иборат бошқарувчилар кенгаши ва 25 давлат резолюцияни ёқлаб овоз берди. Венесуэла, Малайзия ва Куба ҳужжатга қарши овоз берди.

Айни пайтда эронлик депутатлардан бири Фотимиҳ Алиа Эрон мазкур резолюцияни қувватлаб овоз берган давлатлар билан ўз алоқаларини қайта кўриб чиқиши лозим, деган фикрни билдирди.

Эронлик яна бир депутат Муҳаммад Карамирад Эрон ушбу резолюцияга жавобан “Ядровий қуролдан ҳоли ҳудуд тўғрисида"ги шартномадан чиқиш масаласини муҳокама қилиши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG