Линклар

logo-print

Эронда ядровий завод қуриб битказилади


Россия энергетика вазири Сергей Шматко Эронда ядровий заводни қуриш ишлари “тез орада тугатилишини” маълум қилди.

Шматко бу ҳақда Теҳронда Эрон нефт вазири Маъсуд Миркозимий билан музокаралардан кейин баён қилди.

Бундан икки ҳафта аввал Шматко техник сабабларга кўра, Бушеҳрдаги реакторни қуриш ишлари кечикаётгани ва Россияга қарашли Атомстройэкспорт ширкати заводни йилнинг охиригача қуриб биткиза олмасгини айтган эди.

Россия расмийси Эрон ҳукуматининг уранни бойитишга мўлжалланган 10 та янги иншоотни қуриш режаларини изоҳламади.
XS
SM
MD
LG