Линклар

logo-print

Афғонистонда 26 жангари йўқ қилинди


Афғонистон расмийлари Покистон билан чегарадош минтақада рўй берган тўқнашувда 26 жангари йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

Ички ишлар вазирлигига кўра, ҳукумат кучлари билан жангарилар ўртасидаги тўқнашув шанба куни кечқурун Хўст вилоятининг Гурбиз туманида рўй берган.

Ҳукумат кучларига ҳаводан ҳам кўмак берилган.

Хост вилояти чегара полициясининг расмийси Шер Аҳмад Ҳожи ўлдирилган жангариларнинг аксари “ҳорижликлар” бўлганини маълум қилди.

Унинг айтишича, чеченистонлик бир жангари жароҳатланган ва қўлга олинган.

“Афғонистон чегара қўшинлари орасида талофотлар йўқ”, дея маълум қилди вазирлик.
XS
SM
MD
LG