Линклар

Ҳукумат раҳбарлари учрашуви қолдирилди


Германия ва Исроил ҳукумати раҳбарларининг Берлинда ўтиши керак бўлган учрашуви бош вазири Бенямин Нетаняҳу бетоб бўлиб қолгани муносабати билан қолдирилди.

Нетаняҳу маъмуриятининг маълум қилишича, бош вазирга “вирус инфекцияси” ташҳиси қўйилган.

Расмий баёнотга кўра, Германия Канцлери Ангела Меркел билан маслаҳатлашувдан сўнг учрашувни январ ойига қолдиришга қарор қилинган.

Нетаняҳу ва унинг олти вазири, жумладан, ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман ва мудофаа вазири Эҳуд Баракларнинг Берлинган музокарага келиши кутилган эди.
XS
SM
MD
LG