Линклар

logo-print

Сохта полициячилар маҳбусларни озод қилди


Рио де Жанейрода полиция кийимини кийган ва қуролланган олти киши куппа-кундузи шаҳардаги полиция участкаларидан бирига кириб, ҳибсдаги 28 кишини озод қилган.

Agencia Brasil расмий ахборот агентлигининг маълум қилишича, олтовлон полиция участкаси биносига кириш учун ҳибсга олинган бир шахсни олиб келаётганларини баҳона қилган.

Кейин эса улар ҳибсдаги 150 кишини қўриқлаб турган икки полициячини қуролсизлантириб, бешта камерани очган ва ҳибсдагилардан 28 нафарини озод қилган.

Қочганлардан уч нафари бироз ўтиб қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG