Линклар

Демянюк устидан маҳкама жараёни бошланди


Мюнхенда 2-жаҳон уруши чоғида яҳудийларни оммавий қирғин қилишга алоқадорликда гумон қилинган Жон Демянюк устидан маҳкама жараёни бошланди.

89 яшар асли украиналик Демянюк Полшадаги Собибор концлагерида 27.900 нафар яҳудийни ўлдиришга кўмаклашганликда айбланмоқда. Ушбу лагерда қўриқчи сифатида хизмат қилган Демянюк барча айбловларни инкор қилмоқда.

Айни пайтда прокурор Барбара Стокинжер айбланувчининг саломатлиги заиф бўлгани туфайли маҳкама жараёнининг ҳар куни икки маротаба 90 минутдан олиб борилишини маълум қилди.

-Ушбу маҳкамага 35 кун муддат ажратилди. Муаммо шундан иборатки, суд залига бир кунда икки маротаба 90 минутдан тўплана олишимиз мумкин. Маҳкамада кўп гувоҳларнинг иштирок этиши ва талайгина ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши кутилмоқда. Суд жараёни келаси йилнинг май ойигача ҳам чўзилиб кетиши мумкин. Бироқ бу вақтнинг биз учун етарли ёки етарли эмаслиги олдиндан айта олмаймиз, деди прокурор.

Жон Демянюк жорий йил бошида АҚШдан Германияга экстрадиция қилинган эди.



XS
SM
MD
LG