Линклар

logo-print

Дания ва Нидерландия партиялари минораларга қарши


Нидерландия ва Даниядаги ўнг қанот ва популист партиялар Швейцариядаги каби масжидларда минораларни қуришни таъқиқлаш масаласи бўйича референдум ўтказиш чақириғи билан чиқдилар.

Исломни таҳқирловчи фикрлари билан танилган ҳолландиялик сиёсатчи, Нидерландия Озод партияси етакчиси Герт Вилдерс маҳаллий нашрларга берган интервьюда ўз партияси ҳукуматни ушбу масалада мамлакатда референдум ўтказишга чақиражагини билдирди. Нидерландия Озод партияси 150 ўринли парламентнинг тўққизтасига эгалик қилади.

Швейцарияда ўтказилган референдум натижаларини олқишлаган Дания Халқ партияси раҳбари Пиа Кайерсгаард ҳам ўз партияси мамлакатда референдум ўтказиш чақириғи билан чиқишини билдирди. Дания Халқ партияси 179 ўринли парламентнинг 25 тасига эгалик қилади.

Масжидларда минораларни қуришни таъқиқлаш масаласи бўйича якшанба куни ўтказилган референдумда бу чорани швейцариялик овоз берувчиларнинг 57 фоизи маъқуллади.

Айни пайтда Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт Швейцариядаги референдумни танқид қилиб, бу масаланинг референдумга олиб чиқилишини савол остига қўйди.
XS
SM
MD
LG