Линклар

Берлускони Минскка боради


Италия Бош вазири Силвио Берлускони бугун Беларусга сафар қилади.

Берлускони сўнги ўн йил ичида Беларусга сафар қилаётган биринчи Ғарб етакчисидир. Италия Бош вазирининг Минскка сафари Беларуснинг Ғарб давлатлари билан алоқалари яхшиланаётган бир даврга тўғри келди.

АҚШ ва Европа давлатлари мамлакатда инсон ҳуқуқларини поймол этгани ва демократик ислоҳотлар ўтказмаётгани учун президент Александр Лукашенкони бир неча бор танқид остига олган. Бироқ яқиндан бошлаб Лукашенко Ғарб билан алоқаларни яхшилашга киришди.

Шу муносабат билан 17 ноябр куни ЕИ президент Александр Лукашенко ва бир неча расмийга нисбатан жорий қилинган виза чекловини яна бир йилга бекор қилишга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG