Линклар

Москвада ўзбек муҳожири ҳалок бўлди


Москва марказида қайта таъмирланаётган уйнинг девори қулаши оқибатида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлди.

Бу ҳақда Россия прокуратураси қошидаги Tергов қўмитаси хабар тарқатди. Маълум бўлишича, Москванинг Петровка кўчасида қайта таъмирланаётган уйнинг иккинчи қаватида девор қулаб, бир ишчини босиб қолган. Ишчи воқеа жойида ҳалок бўлган ва унинг Ўзбекистон фуқароси бўлгани аниқланган.

Айни пайтда рўй берган ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG