Линклар

Афғон полициячиси ўз ҳамкасбларини ўлдирди


Афғонистон жануб-ғарбида полиция ходимининг ўз ҳамкасбларига қарата ўт очиши оқибатида олти киши нобуд бўлди, икки полициячи тан жароҳати олди.

Расмийларнинг билдиришича, ушбу воқеа якшанба куни Нимрўз вилоятида рўй берган.

Мамлакат шимолида эса икки номаълум шахс вилоят хавфсизлик хизмати учун таъминот етказиб бериш масалалари билан шуғулланувчи бошқарма раҳбарини ўлдириб кетган.

Айни пайтда Афғонистон Мудофаа вазирлиги Ҳелманд вилоятида хавфсизлик кучлари икки жангарини йўқ қилгани тўғрисида хабар тарқатди.
XS
SM
MD
LG