Линклар

logo-print

Каражич трибунални савол остига қўйди


Босния серблари собиқ етакчиси Радован Каражич Ҳаага халқаро трибуналининг ўзини суд қилиши учун юридик ҳаққи йўқ, дея таъкидлади.

Каражичнинг бугун ёйинланган баёнотида айтилишича, собиқ Югославия бўйича Ҳаага халқаро трибуналини 1993 йилда жорий қилган БМТ Хавфсизлик кенгаши ўз ваколатларини ошириб юборган. Ўтган ой Босния серблари етакчиси ўзи устидан бошланган маҳкама жараёнига бойкот эълон қилган эди.

Ҳаага халқаро трибунали эса ўзини ўзи ҳимоя қилаётган Радован Каражичга адвокат тайинлаб, унинг устидан бораётган маҳкама жараёнини 2010 йилнинг март ойигача қолдирди.

Каражичга нисбатан 11 айблов, жумладан 1992-95 йиллардаги Босния уруши даврида Сребреницада 8 мингга яқин мусуслмон эркак ва болаларини қатлиом қилганлик айби илгари сурилмоқда. Унинг ўзи мазкур айбловларни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG