Линклар

Эркин микрофон - "Ўзбекистондагилар жаннатда яшамоқда"

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Озодликка эътироз билдириш учун сим қоққан қўқонлик Акрам Воҳидов¸ шундай дер экан¸ Қурбон ҳайитида бу юртнинг энг камбағали ҳам юртга 35 кило гуруч дамлаб ош берганини ўз сўзига далил ўлароқ келтирди.

Ўзбекистон жаннатдур

Бу гапни Қўқондан сим қоққан илк суҳбатдошимиз билдирди.

- Мана “Ўзбекистонда ҳаëт унақа¸ ҳаëт бунақа¸ қийинчилик” дейсизлар. Ўзбекистонга келиб кўринг. Энг камбағал одам 35 кило ош дамлаб¸ юртга ош бераяпти. Тушунаяпсизми¸ энг камбағали. Менинг маҳалламда кечаги куни энг камбағалман деган одам 35 кило ош дамлаб юртга ош берди ака. Сизлар ўз миллатларингизга иснод келтириб¸ бутун дунëга ўзбекни ëмонлаганингиздан кейин ўзбегимиз қаëққа боради?

Озодлик: Ўзбекистонда аҳвол яхши¸ шунақа демоқчимисиз?

- Мана қаранг биздачи ҳозир тинчлик. Энг асосан тинчлик¸ тани-сиҳатлик деган. Мен қўқонликман ака. Ишонмасангиз¸ адресимни бераман¸ келиб кўринг. Ҳали ҳаëтни кўрсатаман мен сизга ака. Бунақа Ўзбекистонни ҳадеб бутун дунëга овоза қилиб¸ сизлар Прагада туриб¸ ҳеч нарсани билмасдан туриб¸ қанақадир лўттибозларнинг гапига ишониб¸ “Ўзбекистон унақа¸ Ўзбекистон бунақа” дейсизлар. Келинг¸ бу ерда ҳаëтни кўринг. Келинг¸ “Ўзбекистон шунақа экан. Жаннатда яшаяпти экан” деб бошқа гап гапиринг.

Озодлик: Ўзбекистон жаннатнинг устидами ë остидами? Ëки Ўзбекистон жаннатнинг ўзими?

- Жаннатнинг ўзида яшаяпмиз ака. Устимиз бут¸ қорнимиз тўқ¸ юртимиз тинч-а? Уйимиз иссиқ¸ ëруғ¸ свет¸ газ¸ сув ҳамма ëғимиз бор. Тирикчилигимиз ўтаяпти¸ бировга нолиганимиз йўқ. Мана кечаги Қурбон ҳайитда неча одамлар қурбонликлар қилиб¸ одамларга хайр-эҳсон қилди мана. Сизлар Ўзбекистонни ëмонлайверманглар. Ўзбекистон тил теккизаверманглар бўҳтон орттириб. Сизларнинг эшиттиришларни эшитиб¸ Озодлик борлигига нафратланиб кетаман. Акрам Воҳидов исмим. Ўзим савдогарман¸ дейди қўқонлик танқидчимиз.

2011 йилга қадар кутиш керак эмиш...

Жаннат диний бир тушунча. Шу маънода Қозоғистонда юрган навбатдаги суҳбатдошимизнинг¸ афтидан фантазия дунëсидан олинган ҳикояси¸ ҳам эътиборга лойиқдек. Агар у кишига ишонилса¸ Исо алайҳиссалом ерга тушиб¸Исломни қабул қилиб одамлар орасида юрибдимиш.

- Исо пайғамбарнинг келиши тўғрисидада. Биласизми шунақа нарсани?

Озодлик: Сиз насронийликни қабул қилганмисиз?

- Йўғе. Худога шукур¸ алҳамдулиллоҳ мусулмонмиз.

Озодлик: Сизга Исо пайғамбар келар экан деган хабар келдими?

- Келаëтган эмас¸ келиб юргани тўғрисида маълумот бор.

Озодлик: Сизнинг олдингизга келдими у?

- Албатта. Юрибдию у инсонлар орасида. Лекин Исо пайғамбарни христианлар кутганини¸ Муҳаммад пайғамбарга уммат бўлиб қайтиб келганидан бехабар бўлса керак.

Озодлик: Далил-исботингиз борми?

- Исбот энди у “Мен ҳам одамга ўхшаб инсонлар орасида яшаб турай” деяпти. Шунинг учун мен ҳам айтишга ҳақли эмасман. Шундай улуғ кишининг сўзини қайтариб бўлмайдию.

Озодлик: У кишининг бизларга етказмоқчи бўлган гапи нима?

- Мен “Шундай яшайверамизми? Халқимизнинг келажаги нима бўлади? Бизда ҳам яхши подшо бўладими?” деб оддий халқ сифатида сўровдим¸ “Ҳа¸ яхши бўлади. Лекин 2011 йилгача кутишларинг керак” деди.

Озодлик: Ўшандан кейин яхши бўлар эканми бизларда?

- Ҳа. У кишининг айтишига қараганда¸ замонлар яхши бўлади¸ деди. Кутайликчи¸ оз қолдику. Бу муаммо эмаску. Икки йил қолди¸ дейди Қозоғистондан Исо муждасини одамларга етказиш ниятида Озодликка сим қоққан ажабтовур бу суҳбатдош.

Мен дардимни кимга айтаман?


Яна пластик карталар ҳақида. Фарғонадан сим қоққан тингловчимиз билан суҳбатга қулоқ берсак.

- Мен платик масаласида телефон қилаëтган жойим эди. Ўзим нефтни қайта ишлаш заводида ишлайман. Ойлигимизнинг 50 фоизини мажбуран пластикка ëзиб қўйди. Пластикдан бир жойга бориб пул ишлата олмаяпмиз. Банкка борсак¸ пул ечиб беришмайди. Нима қилишга ҳам ҳайронмиз. Нақд пул йўқ. Бир ой ишлаб 100 минг сўм пул олдик қўлимизга. Қолганини пластикка ўтказамиз дейди. Уни қаëққа ўтказишни билмасак¸ бир нарса оламиз десак¸ 10-15 фоиз устама олишса.

Озодлик: Нималарни пластик карточкага ололмайсиз?

- Доим пластикка яраша шароит бўлмайдику. Шароит бўлади над пул керак бўлиб қолади. Кўчада таксига чиқамиз. Бозорга бориб картошка-пиëз олмоқчи бўлсак¸ энди кўпчилик пластикда бўлгандан кейин битта отделга пластикда савдо қиладиган қилиб қўйишибди. Мева-чева бозорда пластик йўқ. Гўшт олмоқчи бўлсак¸ пластик йўқ. Битта жойда гўшт бор. У ҳам обедга қолмай тугайди. Нархи ҳам қиммат. Бозорда гўшт 7500 сўм¸ у ëқда 9500 сўм. Ўзимизнинг пулимизга ўзимиз фоиз бериб нарса олаяпмизда. Ўшанга нима қилса бўлади? Шу масалани кўриб чиқинглар деб телефон қилаëтган жойим эди.

Озодлик: Раҳбарлар нима деди? Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарлари нима деяпти?

- Раҳбарларга чиққани¸ тўғри гап¸ қўрқасиз. Гапирган одам ишдан кетаяпти. Гапирмасангиз¸ бунақа. Ҳозир ишга кириш ҳам жуда қийин бўлиб қолди. Битта гапириб чиқсангиз¸ ишдан олиб ташлайди. Ўшанга кимга дардимизни айтишни билмаймизда¸ дейди фарғоналик суҳбатдошимиз.

Яна аëлларни уриш ҳақида...

Остонада усталик қилаëтган юртдошимиз Озодлик орқали янграган аëлларни калтаклаш масаласида ўзининг бошқача фикри борлигини айтади.

- Битта акамиз “Мусулмончиликда хотинни бир ҳафтада бир марта уриб туриш керак” деб гапирдиларку. Ўша киши жуда нотўғри гапирдиларда. Мусулмончиликда аëлни уриб туриш яхши эмас. Ўзларининг аëллари бор¸ қизлари бордир¸ ўшанга айтаман девдимда. Яхшимасда. Бу мусулмончиликда китобда ҳам ëзилмаган. У киши “Бир ҳафтада бир марта уриб туриш керак” деб гапирдиларда. Менинг фикрим¸ мусулмончиликда аëл кишини уриш яхши эмас. Бу мусулмончиликка тўғри келмайдиган иш. Улар умуман нотўғри гапирдиларда. Мен дастурингларни эшитаман. Ўшанга кеча СМС ëзган эдим. Остонадамиз. Шу ерда бир ярим-икки йилдан бери ишлаб юрибмиз¸ дейди Остонада меҳнат қилаëтган суҳбатдошимиз.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG